Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев яна икки қўшни давлат ТИВ раҳбарларини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев яна икки қўшни давлат ТИВ раҳбарларини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандда ўтаётган «C5+1» форматидаги ташқи ишлар вазирлари учрашуви доирасида Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев ва Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддинни қабул қилди.

Қирғизистон ТИВ раҳбари билан учрашувда икки мамлакат ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Президентнинг жорий йил июль ойида Қирғизистонга давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар ўзаро савдо ҳажми ортиб бораётгани, корхоналар ва ҳудудлар ўртасида ҳамкорлик кенгаяётгани, энергетика ҳамда транспорт соҳаларида йирик лойиҳалар амалга оширилаётганини қайд этди.

Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин билан мулоқотда эса савдо, транспорт, энергетика, саноат, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, икки мамлакат ўртасида маданий-гуманитар, таълим ва туризм соҳаларидаги алоқаларни фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Ҳар икки учрашувда Марказий Осиёдаги минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг