«Толибон» Ўзбекистондан шартнома бўйича электр энергия етказиб беришни сўради

«Толибон» ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Муттақий Афғонистондаги электр энергия тақчиллики кузатилаётганлиги сабабли Ўзбекистон ҳукуматидан тузилган шартномага мувофиқ электр энергия экспорт қилишни сўради.
Муттақий Кобулдаги Афғонистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармаси очилишида Ўзбекистон ҳукумати ва Афғонистон электр энергияси компанияси ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ ўз ваъдаларини бажаришига умид билдирган.
«Толибон» ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Ўзбекистондан электр энергияси импортини тўхтатиш сабаблари ҳақида ҳеч нарса демаган.
Айни пайтда Кобул ва бошқа айрим вилоятлар аҳолиси доимий равишда электр таъминотидаги узилишлардан азият чекаётганини айтилмоқда.
Маълумот учун, шу йилнинг 13 январь куни техник носозлик туфайли Ўзбекистондан Афғонистонга экспорт қилинадиган электр энергияси тўхтатган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter