Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Толибон» делегацияси Ўзбекистонга келяпти

«Толибон» делегацияси Ўзбекистонга келяпти

Афғонистон савдо вазири Нуриддин Азизи бошчилигидаги афғон бизнес жамияти вакилларидан иборат «Толибон» делегацияси Тошкентга қараб йўлга чиққан.

Уларнинг ташрифи ҳақида аввалроқ хабар берилганди. Ўшанда президентнинг махсус вакили Абдулазиз Комилов Кобулга борган эди.

Кун тартибида савдо алоқаларини ривожлантириш, транзит жараёнларини соддалаштириш ва афғон бизнес вакиллари дуч келаётган бошқа муаммоларни ҳал қилиш ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, 25-26 июль кунлари Тошкент шаҳрида Афғонистон бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг