Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳар ҳокими ҳақидаги хабар расман тасдиқланди

Тошкент шаҳар ҳокими ҳақидаги хабар расман тасдиқланди

Фото: «President.uz»

Бугун, 26 апрель куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида Бош вазир Абдулла Арипов иштирокида навбатдан ташқари 35-сессия бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг номзоди кўрсатилди. Депутатлар ушбу номзодни бир овоздан тасдиқлашди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Ж.Ортиқхўжаев 1975 йил 2 январда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек. 1991-1996 йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида таҳсил олган. Мутахассислиги иқтисодчи. Бунгача «Артел Инжиниринг» масъулияти чекланган жамияти директори лавозимида ишлаб келган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг