Трамп ва Ким Чен Ин Узоқ Шарқда учрашади(ми?)
АҚШ президенти Доналд Трамп ва КХДР етакчиси Ким Чен Ин ўртасида учрашув Россия ҳудудига кирувчи Узоқ Шарқда ташкил этилиши мумкин. Лекин бу борада ҳали расман мурожаат қилинмаган. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги махсус вакили Олег Бурмистров маълумотига асосланиб, «РИА Новости» маълум қилди.
«Агар улар буни хоҳласа, амалга ошириш имкони бор. Аммо бу масалада ҳали ҳеч ким бизга мурожаат қилгани йўқ», — деган Бурмистров.
Аввалроқ Ким Чен Ин президент Трампга учрашишни таклиф қилгани ва бу учрашувни тезроқ ўтказишни истаётгани ҳақида маълум қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter