Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Украина Кремлга ҳужум борасида айбловларга жавоб берди

Украина Кремлга ҳужум борасида айбловларга жавоб берди

Украина президенти матбуот котиби Сергей Никифоров Кремлга уюштирилган ҳужум борасида баёнот берди.

Расмийнинг изоҳига кўра, Киевнинг мақсади Москвани нишонга олиш эмас, босиб олинган ҳудудларни озод қилишдир.

«Бизда Кремлга тунги ҳужумлар деб аталмиш ҳужумлар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ, бироқ президент Зеленский бир неча бор таъкидлаганидек, Украина барча мавжуд куч ва воситаларни бошқаларга ҳужум қилиш учун эмас, балки ўз ҳудудларини озод этишга йўналтиради», дейди у.

Никофоровнинг сўзларига кўра, мазкур воқеалар 9 майгача вазиятни кескинлаштиришга хизмат қилади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кремл учувчисиз мосламалар ҳужуми ва Владимир Путинга суиқасд борасида маълумот берганди. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг