Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

2034 йилда қишки Олимпия ўйинларига ким мезбонлик қилиши маълум бўлди

2034 йилда қишки Олимпия ўйинларига ким мезбонлик қилиши маълум бўлди

Халқаро Олимпия қўмитаси 2034 йилги қишки Олимпия ўйинлари пойтахти сифатида АҚШнинг Солт-Лейк-Сити шаҳрини танлади.

Солт-Лейк Сити аввал ҳам Қишки Олимпия ўйинларига мезбонлик қилган, бу 2002 йилда содир бўлган. Эслатиб ўтамиз, 2028 йилги Ёзги Олимпиада ўйинларига ҳам АҚШ мезбонлик қилади, мусобақалар Лос-Анжелесда бўлиб ўтади.

2030 йилги Қишки Олимпия ўйинлари эса Франция Алп тоғларида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Францияда ёзги Олимпия ўйинлари бошланмоқда. 26 июлдан 11 августгача Париж мусобақага мезбонлик қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг