Аббосбек ҳам Японияга қарши ўйнай олмайди
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё кубоги финали олдидан яна бир етакчисини йўқотди.
U-23 Осиё кубогида терма жамоамизнинг тарихий натижасига муносиб ҳисса қўшган футболчимиз Аббосбек Файзуллаев келишувга мувофиқ, навбатдаги муҳим ўйинларга тайёргарлик кўриш учун Москвага йўл олмоқда, деб хабар берди ЎФА.
Аввалроқ легионерларимиз Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клублари ихтиёрига жўнаб кетгани ва финалда ўйнамаслиги хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, U-23 Осиё кубоги финалида Ўзбекистон 3 май куни Японияга қарши баҳс олиб боради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter