Баҳодир Жалолов навбатда кўзлаган маррасини айтди
![Баҳодир Жалолов навбатда кўзлаган маррасини айтди](https://xabar.uz/static/crop/3/6/920__95_3633597375.jpg)
Ўзбекистонлик олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов эндиликда бор эътиборини профессионал боксга қаратиб, оғир вазнда чўққига чиқмоқчи эканини билдирди. Бу ҳақда Tribuna.uz хабар бермоқда.
«Олимпиададан кейин бор эътиборимни профессионал боксга қаратаман. Биласиз, оғир вазнда кучли боксчилар кўп. Мақсадим уларнинг даражасига чиқиб, профессионал боксдаги барча камарларга эга чиқиш. Бунинг учун кўп меҳнат қилишим кераклигини яхши тушунаман. Бекорга айтишмайди, чўққига чиққан спортчининг рақиби кўпаяди. Профессионал бокснинг оғир вазни бутун дунё эътиборида. Мен бу чўққига ҳам чиқиб бормоқчиман», — дейди Жалолов.
Маълумот учун, Баҳодир Жалолов ҳаваскор боксда Осиё, жаҳон ва олимпиада чемпионлигига сазовор бўлган спортчи саналади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter