Баҳодир Жалоловга тезда рақиб топилди
Проф боксда супер оғир вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Баҳодир Жалолов (13-0)нинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум қилинди.
Қайд этилишича, Баҳодир 17 ноябрь куни Lift Promotions томонидан Тошкентда ташкил этиладиган бокс оқшомида Жанубий Африка вакили Крис Томпсон(12-5-1)га қарши рингга кўтарилади. Мазкур бокс кечаси «Ҳумо Арена»да ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Жалолов проф боксдаги охирги жангини шу йилнинг 23 августида ўтказиб, унда нигериялик Онориоде Эвериемени биринчи раунддаёқ нокаутга учратган эди.
Шундан кейин боксчимиз Осиё ўйинларида бир қанча жанглар ўтказди ва якунда олтин медални қўлга киритди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter