Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Баҳодир Қурбонов ЎФА президенти бўлиши кутилмоқда

Баҳодир Қурбонов ЎФА президенти бўлиши кутилмоқда

Фото: Президент матбуот хизмати.

Баҳодир Қурбонов номзоди ЎФА раҳбарлигига илгари сурилди.

Ассоциация уставига мувофиқ, 2025 йил 22 феврал куни ЎФА президентлигига сайлов бўлиб ўтади.

Жорий йилнинг 20 январ куни ЎФА томонидан ўз аъзоларига ушбу лавозимга номзодлар бўйича ўз таклифларини юборишларини сўраб мурожаат қилинган. ЎФА расмий электрон почтасига келиб тушган номзодлар тўғрисидаги маълумотлар ЎФА Сайлов қўмитаси томонидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси Устави ва Сайлов кодексига мувофиқ текширилиб, ЎФА Уставининг 30-моддасига асосан, Конгрессдан 30 кун олдин ЎФА Котибиятига тақдим этилди.

ЎФА Уставининг 33-моддасига кўра, ЎФА аъзолари навбатдан ташқари сайлов Конгрессининг ўтказилиш жойи ва кун тартиби тўғрисида Конгресс ўтказилишидан камида 10 кун олдин хабардор қилиниши лозим. Шу муносабат билан, Конгресснинг ўтказилиш жойи ва кун тартиби 2025 йил 12 февраль куни барча аъзоларга етказилиши белгиланган.

ЎФА Сайлов кодексининг 11-моддасида номзодларнинг расмий рўйхати тўғрисидаги маълумотлар матбуотда ҳам эълон қилиниши зарурлиги келтирилган бўлиб, ЎФА аъзолари томонидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига Қурбонов Баҳодир Низомович номзоди илгари сурилди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ЎФА навбатдан ташқари сайлов Конгресси 2025 йилнинг 22 феврал куни ЎФА биносида бўлиб ўтади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг