Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Баҳромжон Ғозиев Дубайда ҳам ғалаба қозонди

Баҳромжон Ғозиев Дубайда ҳам ғалаба қозонди

От спорти вакиллари иккинчи йилдирки янги мавсумни ўзига хос ғалаба билан бошлашмоқда.

Ўтган йилнинг бошида Германиянинг Ризенбек шаҳрида ўтказилган нуфузли халқаро мусобақада жамоамиз олтин медални қўлга киритган эди. CSI2* таснифига кирувчи мусобақада маҳоратли конкурчимиз Баҳромжон Ғозиев тўсиқлар оша 130 см баландликка сакрашда 1-ўринни эгаллаб, мусобақани муваффақиятли якунлаганди.

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси ҳисобланган Баҳромжон Ғозиев БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтган CSI2* мусобақасида ҳам тўсиқ баландлиги 125 см лик маршрутни 60,61 сонияда босиб ўтди. Жарима очколарисиз маррага етиб борган ҳамюртимиз қирқ нафар спортчи орасида энг яхши натижани кўрсатди. Унга олтин медални қўлга киритишга LADY лақабли оти ёрдам берди.

Спортчимиз кучли, муносиб рақибларга қарши ҳаққоний курашда ажойиб натижа кўрсатиб, ҳақли равишда шоҳсупанинг юқори поғонасидан жой олди.

Эслатиб ўтамиз, CSI2* мусобақаси Concours de Saut International рейтинг тизими турнири бўлиб, у юлдузлар билан ажратилган бўлади. CSI2* баҳсларида 6 ёшга тўлган отлар максимал баландлиги 1.45 м бўлган тўсиқлардан ўтиши талаб этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг