«Барселона» бразилиялик футболчини сотиб олди

«Барселона» Рафинья трансферини ҳал қилди. Футболчи беш йиллик шартномага имзо чекади. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Қайд этилишича, каталонияликлар «Лидс»нинг бразилиялик вингер трансфери учун 58 миллион евро тўлайди. Шунингдек, 7 миллион евро бонус ҳам бор.
Ушбу трансферни бугун расман эълон қилиши кутилмоқда.
Аввалроқ, бразилиялик футболчига «Челси», «Тоттенхем» ва «Арсенал» клублари ҳам қизиқиш билдираётгани, трансфер учун 75 миллион евро таклиф қилгани ҳақида хабар берилганди, бироқ футболчининг ўзи фақат «Барселона»га ўтишни истаган.
Ўтган мавсумда Рафинья АПЛнинг 2021/22 йилги мавсумида 35та турда иштирок этиб, ўн битта гол уриб, учта голли узатмани амалга оширган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter