«Барселона» етакчиси муҳим баҳс олдидан жароҳат олди
Кеча «Барселона» клуби Ла Лига доирасида «Леганес»га қарши баҳс олиб борди ва кутилмаганда имкониятни бой берди.
Ушбу учрашувда каталонияликлар етакчиси Ламин Ямаль жароҳат олди. Футболчи тўпиғини шикастлаб олган. Ҳозирча жароҳат даражаси ҳақида расмий маълумот берилмади. Испан нашрларининг ёзишича, иқтидорли футболчи бундан аввалроқ айнан шу тўпиғидаги жароҳат сабаб деярли бир ой давомида майдонга туша олмаганди.
Каталония клуби навбатдаги учрашувини сўнгги вақтларда мағлубият нималигини билмаётган «Атлетико»га қарши ўтказади.
Жорий мавсум Ламин Ямаль 21 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 6 та гол ва 12 та голли узатма бор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter