Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Барселона» собиқ юлдузи Испанияда қамоққа олинди

«Барселона» собиқ юлдузи Испанияда қамоққа олинди

«Барселона» ва Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Дани Aлвес Испанияда зўравонлик айбланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

39 ёшли футболчи Барселонада эҳтиёт чорасини белгилаш учун судга олиб борилди.

Аввалроқ номи ошкор этилмаган аёл ўтган йилнинг 30 декабрида Aлвесни тунги клубда тегажоқлик қилишда айблаб чиққанди. Aёлнинг сўзларига кўра, у воқеа ҳақида хавфсизлик ходимларига хабар берган, бироқ Aлвес ўша вақтда кетиб қолган.

Aёл 2 январ куни тазйиқлар ҳақида ариза берган.

Ҳозирда Мексиканинг «Пумас» жамоасида ўйнаётган Aлвес бу айбловларни рад этади.

Aлвес дунёнинг энг кўп титулга эришган футболчиси саналади - у терма жамоа ва клуб даражасидаги фаолияти давомида 43 та соврин ютган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг