Бектемирнинг рақиби кутилмаганда ўзгарди
Профессионал бокснинг супер ўрта вазн (-76,2 кг) тоифасида рингга кўтарилаётган Бектемир Мелиқўзиев (4-0, 3 КО) Тошкент вақти билан 15 феврал куни тонгда АҚШда навбатдаги жангини ўтказади.
Жангга бир кун қолганида кутилмаганда Бектемирнинг рақиби, мексикалик тажрибали боксчи Марко Антонио Перибан (25-5-1, 16 КО) ёмон ҳис қилаётгани сабабли рингга кўтарилишдан бош тортди. Куни кеча, иккала боксчи ҳам тарозидан ўтиб бўлишганди.
Ташкилотчилар ҳамюртимизга дарҳол бошқа рақиб топишди. У — мексикалик 26 ёшли Оскар Кортес (27-5-0, 14 КО) бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter