Боксчи қизларимиз Осиё чемпионатини тўққизта медаль билан якунлашди
Таиландда ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида аёллар ўртасидаги беллашувлар якунланди.
Кескин ва муросасиз баҳслар якунида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 3 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлди.
Бугунги финалларда ғалаба қозонган Фарзона Фозилова, Феруза Казакова ҳамда Навбаҳор Ҳамидова терма жамоамиз ҳисобига олтин медалларни тақдим қилишди.
Финаллардаги натижалар:
-48 кг: Фарзона Фозилова - Линх Чи Нго (Ветнам) 4:1
-52 кг: Феруза Казакова - Свитлана Уманска (Украина) 5:0
-54 кг: Азиза Якубова - Натнича Чонгпронгкланг (Таиланд) 1:4
-57 кг: Нигина Ўктамова - Пунраве Руенрос (Таиланд) 0:5
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова - Хуипинг Юань (Хитой) 4:1
-75 кг: Азиза Зокирова - Лина Ванг (Хитой) 0:5
+81 кг: Олтиной Сотимбоева - Елдана Талипова (Қозоғистон) 1:4
Ғолиб ва совриндор бўлган боксчи қизларимиз:
Олтин медаль:
-48 кг: Фарзона Фозилова
-52 кг: Феруза Казакова
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова
Кумуш медаль:
-54 кг: Азиза Якубова
-57 кг: Нигина Ўктамова
-75 кг: Азиза Зокирова
+81 кг: Олтиной Сотимбоева
Бронза медаль:
-50 кг: Сабина Бобоқулова
-81 кг: Соҳиба Рўзметова
Эртага эркаклар ўртасидаги финал баҳслари бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter