Бугун боксчиларимиз финал йўлланмаси учун жанг қилишади

Бугун Таиланд пойтахтида бокс бўйича Осиё чемпионати беллашувлари давом эттирилади. Бир кунлик танаффусдан сўнг мусобақанинг ярим финал беллашувларига старт берилади.
Терма жамоамизнинг 9 нафар вакили ушбу босқичга етиб келган. Бугун улар финал йўлланмаси учун рингга кўтарилишади. Ҳамюртларимизнинг рақиблари билан танишинг:
Кундузги дастур, 12:00дан сўнг:
-49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов – Мирлан Туркбаи Уулу (Қирғизистон)
-56 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов – Педрес Баутиста (Филиппин)
-91 кг: Санжар Турсунов – Ҳуссайн Иашаиш (Иордания)
-69 кг: Шаҳноза Юнусова – Хонг Гу (Хитой)
Кечки дастур, 16:00дан сўнг:
-60 кг: Шукуржон Раҳимов – Тсендбаатар Ерденебат (Мўғулистон)
-69 кг: Бобоусмон Батуров – Ашиш (Ҳиндистон)
+91 кг: Баҳодир Жалолов – Муҳаммад Мулайес (Сурия)
-57 кг: Ёдгорой Мирзаева – Ю Тинг Лин (Хитой Тайпейи)
-64 кг: Мафтуна Мелиева – Каур Баат (Ҳиндистон)
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter