Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Диёра Келдиёрова финалда!

Диёра Келдиёрова финалда!

Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги дастлабки медалини нақд қилди.

Дзюдочи қиз Диёра Келдиёрова -52 кг вазн тоифасининг финалига йўл олди.

Ўзбекистонлик спортчи ярим финалда мезбонларнинг биринчи рақамли спортчиси, Олимпия ўйинларининг олтин ва кумуш медаллари соҳиби Амандин Бушарни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлган.

Шу тариқа, Келдиёрова камида кумуш медални нақд қилди.

Эслатиб ўтамиз, Диёра Келдиёрова нимчорак финалда бир карра олимпиада ва 4 карра жаҳон чемпиони япониялик Ута Абэни мағлуб қилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг