Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Драматик кеча»: Мадрид ва Мюнхен «портлади»

«Драматик кеча»: Мадрид ва Мюнхен «портлади»

Европа Чемпионлар Лигасининг ярим финал жавоб учрашувлари драматик тарзда кечди.

Сафарда «Челси»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этган «Реал» ўз майдонида кетма-кет учта тўп ўтказиб юбориб, жуда қийин вазиятга тушиб қолди.

Лондон клуби Маунт, Рюдигер ва Вернернинг голлари эвазига камбэк қилиб кетишга жуда яқин эди. Аммо ёш Родриго мадридликлар учун халоскор вазифасини бажариб, сўнгги дақиқаларда гол урди ва жамоасини қўшимча бўлимларга олиб чиқди. 96-дақиқада эса Бензема ғалаба голини урди. 

Навбатдаги драма Мюнхенда давом этди. Ўз майдонида минимал ҳисобда ғалаба қозонган «Вильярреал» сафарда ҳам даҳшатли рақибига қарши туриб бера олди ва дурангга эришиб, ўз тарихида иккинчи бор Чемпионлар Лигаси ярим финалига йўл олди. 

ЕЧЛ. 1/4 финал. 12 апрель
Жавоб ўйинлари

Реал — Челси 2:3
Голлар:
 Родриго (80), Бензема (96) — Маунт (15), Рюдигер (51), Вернер (75).
Реал – Куртуа, Карвахаль, Алаба, Начо (Васкес, 88), Менди (Марсело, 78), Модрич, Кроос (Камавинга, 73), Каземиро (Родриго, 78), Вальверде, Бензема, Винисиус Жуниор (Себальос, 115). 
Челси – Менди, Тиаго Силва, Рюдигер, Жеймс, Алонсо, Лофтус-Чик (Сауль, 105), Ковачич (Жоржиньо, 105), Канте (Зиёш, 100), Маунт, Ҳавертц, Вернер (Пулишич, 83).
Огоҳлантиришлар: Жеймс (10), Бензема (37), Вальверде (68), Камавинга (90+1), Зиёш (102), Ҳавертц (109), Аспиликуэта (113), Карвахаль (118).
Биринчи ўйин — 3:1.

Бавария — Вильярреал 1:1
Голлар:
 Левандовски (52) — Чуквуэзе (88).
Бавария – Нойер, Эрнандес (Дэвис, 87), Упамекано, Павар, Горетцка, Киммих, Мусиала (Гнабри, 82), Мюллер (Шупо-Мотинг, 90), Левандовски, Коман, Сане. 
Вильярреал – Рульи, Фойт, Альбиоль, Пау Торрес, Эступиньян, Ло Чельсо, Коклен (Чуквуэзе, 84), Капу, Парехо (Орье, 90+3), Херар Морено, Данжума (Педраса, 84).
Огоҳлантиришлар: Левандовски (33), Фойт (59), Ло Чельсо (90+1).
Биринчи ўйин — 0:1.

Энди «Реал» финал йўлланмаси учун «Атлетико» — «Манчестер Сити» жуфтлиги ғолиби билан, Эмери жамоаси «Ливерпуль» — «Бенфика» жуфтлиги ғолиби билан баҳс олиб боради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг