Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Элдор Шомуродов «Рома» сафида гол урди, аммо...

Элдор Шомуродов «Рома» сафида гол урди, аммо...

Якшанба куни тунда Римдаги «Олимпико» стадионида футбол бўйича Италия чемпионатининг 2024/2025 йилги мавсуми 2-тур учрашуви бўлиб ўтди. Унда «Рома» ва «Эмполи» клублари тўқнаш келди.

Биринчи бўлим охирида «Эмполи» ҳисобни очди: Лоренсо Коломбонинг узатмасидан кейин Эммануэл Гяси боши билан тўпни дарвозага киритди.

Учрашувнинг 61-дақиқасида Коломбо пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобдаги фарқни иккитага етказди.

«Рома» баҳснинг 77-дақиқасида Элдор Шомуродовни заҳирадан майдонга туширди. Ҳамюртимиз 81-дақиқада гол муаллифи бўлди: Томмасо Балданси оширган тўпни Элдор боши билан дарвозанинг пастки ўнг бурчагига жойлаб қўйди. Қолган дақиқаларда «Рома» ҳисобда ўзгариш қила олмади ва мағлубиятга учради.

«Эмполи» турнир жадвалида олтинчи ўринга кўтарилиб олди, «Рома» эса 15-ўринга тушиб кетди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг