Эрон терма жамоаси ЖЧ-2026да қатнашиши шарт — ФИФА президенти
ФИФА президенти Жанни Инфантино Яқин Шарқдаги кескин вазиятга қарамай, Эрон терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатида қатнашиши шартлигини айтди.
«Эрон, албатта, келиши керак. Футболчилар ўз халқи номидан майдонга тушадилар. Улар саралашдан ўтишди ва ўйнашни хоҳлашади», — дея таъкидлади ФИФА раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида Эрон спорт ва ёшлар сиёсати вазири мамлакат терма жамоаси АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қиладиган турнирга бормаслигини билдирган эди. Ўшанда вазир эронлик футболчилар у ерда ўзларини хавфсиз ҳис қилмасликларини ва мусобақада иштирок этиш учун етарли шароитлар мавжуд эмаслигини таъкидлаган.
Бироқ Инфантинонинг сўнгги баёноти ФИФА ушбу масалани ижобий ҳал этишга умид қилаётганини кўрсатмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter