Футзал бўйича Осиё кубоги: Ўзбекистон Австралия устидан иродали ғалабага эришди
Индонезия пойтахти Жакартада ўтаётган футзал бўйича Осиё кубоги 2-турида С гуруҳи иштирокчилари — Ўзбекистон ва Австралия тўқнаш келди.
Биринчи бўлиб иккита тўп ўтказиб юборган футзалчиларимиз ирода намойиш этиб, якунда 4:2 ҳисобида зафар қучишди.
Ўзбекистон ҳал қилувчи 3-турни 1 февралда Японияга қарши ўтказади.
Осиё кубоги. С гуруҳи. 2-тур
Австралия — Ўзбекистон 2:4
Голлар: Якоб Ҳарб (8, 9) — Анасхон Раҳматов (9), Ихтиёр Ропиев (11), Илҳом Ҳамроев (19), Музаффар Аҳаджонов (37).


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter