Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ҳиндистонга қарши баҳс жуда мураккаб бўлади» — Сречко Катанец

«Ҳиндистонга қарши баҳс жуда мураккаб бўлади» — Сречко Катанец

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Осиё Кубогининг 2-тури олдидан мутбуот анжуманида қатнашди.

— Эртанги баҳс жуда мураккаб бўлади ва биз бунга тайёрмиз. Ҳиндистонга қарши учрашув умуман бошқача руҳда ўтади. Рақибимиз яхши шаклланган ва агрессив жамоа, бироқ бизнинг футболчилар ўзининг энг яхши ўйинларини кўрсата олишади, деб ўйлайман. Эртанги учрашувда 90 дақиқа давомида эътиборли бўлишимиз керак.

Рақиб жамоанинг мухлислари кўпроқ бўлиши мумкин. Бунинг ўзига яраша ижобий ва салбий томонлари бор. Бизда ҳеч қандай босим йўқ. Ҳожиакбар Алижонов жароҳати сабабли ўйнай олмайди.

Эронга қарши учрашувдаги муваффаққиятимиз футболчиларнинг ўйинга муносабати билан боғлиқ эди. Ҳатто 10 нафар ҳимоячи майдонда ҳаракат қилган тақдирда ҳам, агар уларда хоҳиш бўлмаса, бундан наф йўқ. Сурия билан ўйинга келсак, рақиб мураббийи икки нафар ҳужумкор ўйинчини майдонга туширди, шу сабаб ҳам ўзгаришга қўл урмадим. Ушбу баҳс ортда қолди, ҳозир гапиргандан фойда йўқ, деди бош мураббий.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Осиё кубогини кўнгилдагидек бошлай олмади. Сурия билан баҳсда голсиз дуранг қайд этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг