Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳусанов ойнинг энг яхши футболчиси — мухлислар қандай фикрда?

Ҳусанов ойнинг энг яхши футболчиси — мухлислар қандай фикрда?

 

Кеча, 6 март куни «Манчестер Сити» жамоаси февраль ойининг энг яхши футболчисини эълон қилди ва ўзбекистонлик спортчи Абдуқодир Ҳусанов ушбу номинацияда ғолиб бўлди.

Клуб бу хабарни эълон қилгандан сўнг ижтимоий тармоқларда жамоа мухлислари Абдуқодир ҳақида илиқ фикрлар билдирди. Қуйида баъзи фикрларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

@realzehor: «У энг яхши! Яна қайси ҳимоячи буни қилди? Январь ойида келди, февралда энг яхши футболчи бўлди.»

***

@christaps18: «Биз уни яхши кўрамиз!»

***

@Hector_B17: «У жуда яхши йигитга ўхшайди, умид қиламанки у камтар бўлиб қолади ва бор эътибори футболда бўлади.»

***

@CamTheSpacemann: «Қандай йигит! Келгуси мавсум «Манчестер Сити» учун ажойиб бўлишини ваъда қилмоқда.»

***

@LeonaCarterX: «У «Сити»нинг супер юлдузи.»

***

@williams_benign: «20 ёшли болада BMW бор, 19 ёшли Рикода эса «Гелик» бор. Футбол яхши маош беради»

***

@MilaVIbezCFC: «Ҳусанов учун порлоқ келажак бор».

Маълумот учун, Ҳусанов «шаҳарликлар» сафида «Челси»га қарши дебютида хато қилгандан кўпчилик мутахассислар ҳали уни АПЛга тайёр эмас дея ёзганди, бироқ ҳамюртимиз атиги бир ой ичида нималарга қодирлигини «кўрсатиб» қўйди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг