Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Испания терма жамоаси сардори оиласи бағрига қайтди

Испания терма жамоаси сардори оиласи бағрига қайтди

Фото: Instagram/alicecampello

Европа чемпиони, испаниялик футболчи Алваро Мората оиласи бағрига қайтди.

«Милан» клуби ва Испания терма жамоаси ҳужумчиси ўтган йил ёзида етти йиллик турмуш ўртоғи Аличе Кампелло билан ажрашган эди. Уларнинг тўрт нафар фарзанди бор.

Ўшанда уларнинг ажрашиб кетишига ўзаро тушунмовчилик сабаб бўлгани айтилганди. Айрим хабарларга кўра, рафиқаси Мората билан яна Италияга қайтишни истамаган (испан футболчиси «Ювентус»да ҳам тўп сурган)

«Улар турли сабаблар туфайли ажрашиб кетишганди, аммо энди ҳаммаси ўзгарди. Муҳаббат барча нарсани енгишга қодир. Улар бир-бирларига иккинчи имкониятни беришга қарор қилишди», — деб ёзди журналист Хавйер де Ойос. Буни 28 январ куни журналист билан суҳбатда Моратанинг ўзи ҳам тасдиқлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг