Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жаҳон чемпионатининг биринчи куни ҳамюртларимизга оғир келди (фото)

Жаҳон чемпионатининг биринчи куни ҳамюртларимизга оғир келди (фото)

Фото: ©Husniddin Ato/PressPhoto.Uz

Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича жаҳон чемпионатининг биринчи кунги баҳслари якунига етди.

Дастлабки кунда рапид йўналиши бўйича 5 тур учрашувлари ўтказилди. Кун якунларига кўра, ҳамюртларимиздан энг яхши натижани Нодирбек Якуббоев қайд этди. У 5 имкониятдан 3,5 очко тўплаб, қўшимча кўрсаткичларга кўра 31-поғонадан жой олган.

Фото: ©Husniddin Ato/PressPhoto.Uz

Жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлаган Нодирбек Абдусатторов афсуски сўнгги учта партияда бир мағлубият ва икки дуранг натижа қайд этди. Рапид йўналишида 2021 йилги жаҳон чемпиони ҳисобланган Абдусатторов 3 очко билан қўшимча коэфиценларга кўра ҳозирча 56-поғонадан жой олган.

Етмишинчи ўринни эгаллаган Жаҳонгир Воҳидов, 77-поғонадаги Шамсиддин Воҳидов ҳисобида ҳам 3 очкодан бор. 

Амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен кечаги кун натижаларига кўра 5 имкониятдан 4,5 очко жамғариб, турнир жадвалида қўшимча кўрсаткичларга кўра пешқадамлик қилмоқда. 

Фото: ©Husniddin Ato/PressPhoto.Uz

Ҳиндистонлик Аржун Эргаиси, Видит Сантош, хитойлик Ю Янг Йи ва болгариялик Иван Чепаринов ҳисобида ҳам 4,5 тадан очко бор.

Бугун жаҳон чемпионатида иккинчи кунги баҳслар ўтказилади. Умумий мукофот жамғармаси бир миллион АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақанинг бугунги баҳсларида  эркаклар ўртасида 4 тур учрашувлари ўтказилади.

6-турда Магнус Карлсен биринчи доскада қора доналарда Видитга қарши баҳс олиб боради. Иккинчи доскада Аржун ва Ю Янг Йи тўқнаш келади.   

Нодирбек Якуббоев 6-турни оқ доналарда ҳиндистонлик Ниҳал Саринга қарши ўтказади. Нодирбек Абдусатторов эса 6-турда қора доналарда бельгиялик Даниэль Дарда билан ҳисоб-китоб қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг