Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жаҳон чемпиони Тайсон Фюри еттинчи бор ота бўлди

Жаҳон чемпиони Тайсон Фюри еттинчи бор ота бўлди

Оғир вазнда WBC йўналиши бўйича жаҳон чемпиони Тайсон Фюри ва унинг рафиқаси Пэрис еттинчи бор фарзандли бўлишди.

Британиялик оилада яна бир ўғил дунёга келган. Бунга қадар уларнинг Венесуэла (13 ёш), Шаҳзода Жон Жеймс (11 ёш), Шаҳзода Тайсон II (7 ёш), Валенсия Эмбер (5), Шаҳзода Адонис Амасия (4 ёш) ва Афина (2 ёш) исмли фарзандлари бор эди.

Кичкина Фюрининг исми ҳозирча ошкор этилмаган.

Оиланинг умумий бойлиги 50 миллион фунт стерлингга баҳоланганига қарамай, Пэрис катта болаларининг чақалоқ кийимларини кичиклари учун ювиш ва қайта ишлатиш билан банд, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг