Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ламин Ямал «Порту»га қарши баҳсда майдондан чиқиб кетиб йўқолиб қолди

Ламин Ямал «Порту»га қарши баҳсда майдондан чиқиб кетиб йўқолиб қолди

«Барселона» деярли ўн дақиқа 10 киши бўлиб ҳаракатланишга мажбур бўлди, сўнг йўқолиб қолган Ямал ўрнига бошқа футболчи туширилди.

ЕЧЛ доирасида «Порту»га қарши баҳсда 16 ёшли Ламин Ямал каталонияликларнинг асосий таркибида майдонга тушилган эди.

Учрашувнинг 71-дақиқасида Ламин қорнида оғриқ ҳис қилиб, майдонни тарк этган. Ҳожатхонага кетган Ямал майдонга қайтавермагач, 80-дақиқада унинг ўрнига Маркос Алонсо майдонга туширилган. Деярли 10 дақиқа меҳмонлар 10 киши бўлиб ҳаракатланган.

Хави вазиятга изоҳ бериб, Ламин Ямал ўзини ёмон ҳис қилганини айтди.

«У бир неча бор менга қорнида оғриқ борлигини айтганди. Ўйинда танаффус бўлганидан фойдаланиб, унга рухсат бергандим ва тез қайтишини таъкидлагандим. Бироқ, кейинчалик у майдонга туша олмаслигини хабар қилишди», — деди бош мураббий.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ гуруҳ босқичининг 2-турида «Барселона» сафарда «Порту» устидан қийин ғалабага эришди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг