Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мадримов сўнгги жанги учун қанча гонорар олгани маълум бўлди

Мадримов сўнгги жанги учун қанча гонорар олгани маълум бўлди

4 август куни Лос-Анжелесдаги «BMO Stadium»да Исроил Мадримов ва Теренс Кроуфорд ўртасида икки камар учун жанг бўлиб ўтди.

Жанг олдидан Matchroom Boxing Promotion матбуот хизмати боксчиларга кафолатланган гонорарларни эълон қилди, унга кўра Теренс камида 1,2 миллион доллар олиши қайд этилган. Жангдан кейин бу суммага турли бонуслар ҳам қўшилган.

Мадримовга эса кафолатланган 400 минг доллар ваъда қилинган. Жангдан кейин ўзбекистонлик боксчига бонуслар билан қарийб бир миллион доллар маблағ ажратилиши маълум қилинди. Америкада тўланадиган катта миқдордаги солиқ, боксчининг менежери ва мураббийларига тўловдан кейин Исроилнинг ўзига 400 минг доллар атрофидаги маблағ тегади.

Таққослаш учун: Мадримов 2021 ва 2022 йилларда Мишел Сорога қарши ҳар иккала жанг учун 100 000 доллардан сал кўпроқ ишлаб топган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг