Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Маҳмуд Муродовга жиддий рақиб берилди

Маҳмуд Муродовга жиддий рақиб берилди

Ўрта вазн тоифасида ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродовнинг навбатдаги жанги тафсилотлари аниқ бўлди.

Ҳамюртимиз 4 май куни Бразилиянинг Рио де Жанейро шаҳрида ўтказиладиган UFC 301 турнирида октагонга чиқади. Муродовга ўша куни мезбон жангчиси Мишель Перейра рақиблик қилади.

Маълумот учун, 30 ёшли Перейра фаолияти давомида 42 та жанг ўтказиб, 30 та ғалаба ва 12 та мағлубият қайд этган. У охирги жангини 9 март куни Михал Олексейчукка қарши ўтказиб, муддатидан олдин зафар қучган эди. Перейра ўзининг сўнгги олтита жангида мағлубият нималигини билмай келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Муродов ўзининг сўнгги жангини россиялик Алиасхаб Хизриевга қарши ўтказиб, 11-сониядаёқ кўзидан жиддий жароҳат олганди ва жанг ўтказилмаган деб топилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг