Месси «Интер Майами»ни Лигалар кубоги финалига олиб чиқди

Лигалар кубоги доирасида «Интер Майами» ўз майдонида «Орландо Сити»ни мағлубиятга учратди. Мессининг дубли ва Сеговиянинг голи майамиликларни сўнгги 3 йилда иккинчи марта финалга олиб чиқди.
Лионел Месси ва жамоадошлари 2023 йил ушбу турнир ғолиби бўлишган.
Иккинчи яримфиналда «Сиэтл» сафарда «Лос-Анжелес Гэлакси»дан устун келди.
«Интер Майами» ва «Сиэтл» 31 август куни финалда тўқнашади.
Лигалар кубоги. Яримфинал. 28 август
Интер Майами — Орландо Сити 3:1
Голлар: Месси (77 пеналти, 88), Сеговия (90+1) — Пашалич (45+1).
Интер Майами: Устари, Фрэй, Фалкон, Луян (Сеговия, 73), Алба, Де Паул, Брайт (Авилес, 90+5), Бускетс, Родригес (Алленде, 65), Месси, Суарес.
Четлатиш: Брекало (75, Орландо).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter