Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Месси «қандай қилиб бўлса ҳам» «Барса»га қайтишни истамоқда

Месси «қандай қилиб бўлса ҳам» «Барса»га қайтишни истамоқда

«ПСЖ» ҳужумчиси Лионел Месси ёзги трансфер ойнасида «Барселона»га қайтишни истамоқда.

Бу ҳақда журналист Жоан Фонтес ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Манбага кўра, Месси буни «қандай бўлса ҳам» «Барса»га қайтишни хоҳлайди. Унинг француз клуби билан шартномаси мавсум охирида тугайди, шунинг учун у «Барселона»га текинга ўтиши ва шартнома бўйича дастлабки музокараларни олиб бориши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг августида аргентиналик футболчи «Барселона»да 18 йил ўйнаганидан сўнг «ПСЖ»га ўтган эди.

У клуб билан бирга ўн марта Испания чемпиони бўлди, тўрт марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг