Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Оксана Чусовитина бронза медали соҳиби бўлди

Оксана Чусовитина бронза медали соҳиби бўлди

Спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг илк босқичи ҳамюртларимиз учун муваффақиятли ўтмоқда. Бугунги кун дастуридан ўрин олган финалларда юртдошларимиз 1 тадан олтин ва бронза медалларга сазовор бўлишди.

Ўзининг севимли от устида машқ дастурида қатнашган Абдулла Азимов 14.866 балл билан энг юқори очкони жамғаришга эришди ва олтин медални қўлга киритди. Қайд этиш жоиз, бу Азимов учун Жаҳон кубокларидаги биринчи муваффақият ҳисобланади.

Шунингдек, Оксана Чусовитина таяниб сакраш дастурида совриндорлар қаторидан жой олди. Чусовитина ушбу машқда 13.016 балл билан бронза медали соҳиби бўлди. Дилдора Арипованинг мазкур дастурдаги чиқишини ҳакамлар 12.416 балл билан баҳолашди ва бу финалчилар орасидаги саккизинчи кўрсаткич сифатида қайд этилди. Арипова эртага тўсиндаги машқда медаллар учун курашади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг