Осиё ўйинлари: Ўзбекистон 4-ўриндан мустаҳкам жой олди
Ўзбекистон делегацияси Осиё ўйинларининг 8-кунида 2 та олтин ва 2 та бронза медални қўлга киритди. Медалларни асосан курашчи спортчиларимиз келтирди.
Шунингдек саблячи қизлар ҳам муваффақият қозонди.
Олтин
— Шохруҳхон Бахтиёров
Кураш | +90 кг
— Ибодатхон Агожонова
Кураш | -57 кг
Бронза
— Бекмурод Олтибоев
Кураш | +90 кг
— Сабля бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси.
Ўзбекистон ҳозирча турнир жадвалида 10 та олтин, 17 та кумуш ва 11 та бронза билан тўртинчи ўринда бормоқда. Вакилларимиз фақат Хитой, Япония ва Жанубий Кореядан ортда қолмоқда. Қозоғистон эса яқин таъқибчимиз бўлиб қолмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter