Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Отабек Шукуров жароҳат олиб, икки ойга сафдан чиқди

Отабек Шукуров жароҳат олиб, икки ойга сафдан чиқди

Фото: «Gettyimages»

Ўзбекистон миллий жамоаси ва БААнинг «Шаржа» клуби ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров жароҳат олиб, икки ойга сафдан чиқди. Бу ҳақида Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Эктор Купер айтиб ўтган.

— Отабек Шукуровнинг жароҳати жиддий. Терма жамоамиз шифокорининг хабар қилишича, у камида икки ой майдонга туша олмайди, — дейди Эктор Купер.

Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистон миллий жамоаси China Cup мусобақасида учинчи ўрин учун мезбон Хитойга қарши майдонга тушди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Отабек Шукуров ушбу учрашув вақтида жароҳат олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг