Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбек шахматчиларининг хориждаги мусобақалардаги иштирокига қанча маблағ сарфланган?

Ўзбек шахматчиларининг хориждаги мусобақалардаги иштирокига қанча маблағ сарфланган?

Ўзбекистон шахмат федерациясининг биринчи вице-президенти Ҳусан Турдиалиевнинг маълумот беришича, ташкилот жорий йилда ўзбек шахматчиларининг хорижий мусобақаларда қатнашиши учун 200 миллион сўм миқдорида маблағ сарфлаган. Бу ҳақда Тошкентда илк маротаба ўтказиладиган 6 ёшдан 20 ёшгача ўсмирлар ўртасида Ғарбий Осиё чемпионати муносабати билан уюштирилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Шахмат чемпионати жорий йилнинг 16-23 ноябр кунлари бўлиб ўтади. Ушбу мусобақа Ўзбекистон шахмат федератисяси, ҳомий ва ҳамкор ташкилотлар кўмагида «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида ташкил этилмоқда.

Мусобақаларда Ғарбий Осиё минтақасининг 11 мамлакати— Ҳиндистон, БАА, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Афғонистон, Шри-Ланка, Бангладеш ва Ўзбекистондан жами 300 нафар иштирокчи қатнашиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг