Ўзбекистон — Фаластин. Асосий таркиб эълон қилинди

Бироздан кейин Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Ўзбекистон — Фаластин учрашуви бошланади.
Вадим Абрамов ушбу баҳсга терма жамоанинг асосий таркибини эълон қилди. Саудияга қарши ўйинга нисбатан таркибда бироз ўзгаришлар бор. Энг асосий ўзгариш — Одил Аҳмедов ярим ҳимояга қайтарилган.
ЖЧ-2022 саралаши.
Ўзбекистон – Фаластин
19 ноябрь 2019 йил. Тошкент. «Пахтакор» стадиони. 17:00
Ўзбекистон: Элдор Суюнов, Ислом Тўхтахўжаев, Рустам Ашурматов, Хожиакбар Алижонов, Олег Зотеев, Санжар Қодирқулов, Икром Алибоев, Одил Аҳмедов, Жалолиддин Машарипов, Достонбек Ҳамдамов, Элдор Шомуродов.
Ҳакамлар: Наваф Шукралла Абдулла Ғайят, Ёсир Ҳалил Иброҳим Абдулла Тулефат, Муҳаммад Жафар Муҳаммад Салмон, Аммар Иброҳим Ҳасан Маҳфуд (барчаси Баҳрайн).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter