Ўзбекистон Венесуэлани енгиб халқаро турнирда ғолиб чиқди
Тошкентда бўлиб ўтган FIFA Series турнири ғолиби аниқланди. Финалда Ўзбекистон ва Венесуэла термалари ўзаро тўқнаш келди.
Аммо 90 дақиқада гол кўриш мухлисларга насиб этмади. Ҳар икки томон ҳисобни очиш учун имкониятларга эга бўлди. Тенг курашлар остида кечган учрашувнинг асосий дақиқасида ҳисоб очилмади.
Шу сабабдан пеналтилар серияси белгиланди. Пеналтилар сериясида Ўзбекистон термаси 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу тариқа ватандошларимиз FIFA Series ўртоқлик турнири ғолиби бўлди.
Ушбу турнирда Венесуэла иккинчи, Габон термаси эса 3-ўринни эгаллади. Тринидад ва Тобагога эса охирги ўрин насиб этди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter