Ўзбекистон ёки Қозоғистон? Осиё чемпионати ярим финалига йўл олган боксчилар
Таиландда бўлиб ўтаётган бокс бўйича 2024 йилги Осиё чемпионати ярим финалида Қозоғистон терма жамоасини 19 нафар, Ўзбекистон терма жамоасини эса 20 нафар боксчи ҳимоя қилади.
Ўзбекистон эркаклар терма жамоасидан ярим финалга ўн бир нафар боксчи йўл олди: Шодиёржон Мелиқўзиев (48 кг), Асилбек Жалилов (51 кг), Шаҳзод Музаффаров (54 кг), Миразизбек Мирзаҳалилов (57 кг), Адҳамжон Муҳиддинов (63,5 кг), Мужибилло Турсунов (67 кг), Ҳавасбек Асадуллаев (71 кг), Жавоҳир Умматалиев (75 кг), Тўрабек Ҳабибуллаев (80 кг), Жасурбек Йўлдошев (86 кг) ва Жаҳонгир Зокиров (92+ кг).
Аёллар ўртасида тўққиз нафар спортчи ярим финал жангларида иштирок этади: Фарзона Фозилова (48 кг), Сабина Бобоқулова (50 кг), Феруза Казакова (52 кг), Азиза Ёқубова (54 кг), Нигина Ўктамова (57 кг), Навбаҳор Ҳамидова (66 кг), Азиза Зокирова (75 кг), Соҳиба Рўзметова (81 кг) ва Олтиной Сотимбоева (81+ кг).
Қозоғистон эркаклар терма жамоасининг ўн нафар боксчиси ярим финалда иштирок этади: Санжар Ташкенбай (48 кг), Маҳмуд Сабирхон (54 кг), Оразбек Асикилов (57 кг), Дулат Бекбауов (67 кг), Аблайхон Жусупов (71 кг), Диас Молжигитов (75 кг), Эрасил Жакпеков (80 кг), Бекзат Нурдаулетов (86 кг), Сағиндиқ Тоғамбай (92 кг) ва Аибек Оралбай (92+ кг).
Аёллар ўртасида тўққиз нафар спортчи: Айгерим Сатйбоева (48 кг), Жазира Уракбоева (52 кг), Улжан Сарсенбек (57 кг), Виктория Графеева (60 кг), Аида Абикеева (63 кг), Милана Сафронова (66 кг), Наталя Богданова (70 кг), Диана Магауяева (75 кг), Гулсая Эржан (81 кг) ва Элдана Талипова.
Қитъа чемпионати ярим финали баҳслари бугун аёллар ўртасида, эртага эркаклар ўртсасда ўтказилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter