«Реал» янги рекорд ўрнатди
2004 йилдан сўнг илк марта ўтказилган қитъалараро кубок финалида ЕЧЛ ғолиби «Реал» КОНКАКАФ чемпиони «Пачука» устидан ғалаба қозонди.
Дастлаб Мбаппенинг, иккинчи бўлимда Родриго ва Винисиуснинг голлари йирик ҳисобдаги ғалабани таъминлади.
Мадрид клуби ўз тарихида тўртинчи бор кубок соҳибига айланиб, янги рекорд қайд этди. Мадрид клуби ЕЧЛ (15) ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини (5) ютиш бўйича ҳам рекордчи саналади.
Қитъалараро кубок. Финал
Реал (Испания) — Пачука (Мексика) 3:0
Голлар: Мбаппе (37), Родриго (53), Винисиус (84, пеналти).
Реал – Куртуа, Фран Гарсия, Рюдигер, Чуамени, Васкес (Асенсио, 88), Камавинга (Себаллос, 62), Валверде, Беллингҳэм (Гулер, 88), Винисиус, Родриго (Модрич, 70), Мбаппе (Диас, 62).
Пачука – Морено, Гонсалес, Миколта, Баррето, Родригес (Санчес, 75), Педраса, Монтиэл, Деосса (Эрнандес, 88), Баутиста (Мена, 75), Идрисси (Домингес, 88), Рондон.
Огоҳлантиришлар: Педраса (51), Рондон (90+3).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter