Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Реал» ёки «ПСЖ»? Мбаппе ҳамон иккиланяпти

«Реал» ёки «ПСЖ»? Мбаппе ҳамон иккиланяпти

Франциялик номдор ҳужумчи Килиан Мбаппе фаолиятини қаерда давом эттириши борасида ҳали ҳам бир қарорга келмаган.

Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, 23 ёшли футболчи ҳали «Реал» ва «ПСЖ» борасида бир қарорга келмаган, шунинг учун Мбаппе ўзининг якуний қарорини яқин кунларда эълон қилишига кафолат йўқ.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг ёзида Килиан Мбаппе эркин агентга айланади ва исталган жамоасига текинга ўтиши мумкин бўлади.

Килиан Мбаппе жорий мавсум Франция чемпионатида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 25 та гол ва 17 та голли узатмани амалга оширди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг