Самарқандда имом-хатиблар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди
Самарқанд вилоятида имом-хатиблар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи спортнинг шахмат, шашка, стол тенниси ва волейбол турлари бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
Тадбирни вилоят ҳокими ўринбосари Б.Каримов очиб берди. Тадбирда вилоят бош имом-хатиби ўринбосарлари Х.Саттаров, Н.Абдуманнонов, шаҳар ва туман бош имом-хатиблари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Тадбир аввалида Давлат мадҳияси янграб, иштирокчиларда Ватанга муҳаббат, юксак руҳ ва масъулият туйғуларини мустаҳкамлади.

Қизғин, бироқ ўзаро ҳурмат ва ахлоқ қоидаларига амал қилинган ҳолда ўтган мусобақалар якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ушбу тадбир диний ходимлар учун нафақат жисмоний бақувватликни, балки сабр, интизом, биродарлик ва ўзаро ҳурмат каби исломий фазилатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.



Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter