Шаҳобиддин Зоиров 1 млн долларга эга чиқа олмади
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бокс бўйича «IBA Чемпионлар оқшоми» мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақанинг иккинчи асосий жангида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Шаҳобиддин Зоиров рингга кўтарилди.
31 ёшли Олимпиада ғолибига Венесуэла вакили Йоэль Финоль рақиблик қилди.
Энг енгил вазн тоифасида ташкил этилган 10 раундлик жанг IBA Pro таснифидаги чемпионлик камари учун ташкил этилди. Беллашув тўлиқ давом этди ва унда очколар ҳисобига кўра Йоэль Финоль ғалабага эришди.
IBA раҳбари мазкур жангнинг 5-раундигача нокаут орқали ғолиб бўлган боксчи 1 млн долларлик мукофот пулига эга бўлишини хабар қилган эди, бироқ бу бонус ҳеч бир боксчига насиб этмайдиган бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter