Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Ҳасанбой Дўсматов ва Улуғбек Рашитов билан гаплашди

Шавкат Мирзиёев Ҳасанбой Дўсматов ва Улуғбек Рашитов билан гаплашди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Президент Шавкат Мирзиёев Париж Олимпиадасида ўз вазн тоифаларида барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медалларни қўлга киритган ҳамда икки карра олимпия чемпионига айланган таэквондочимиз Улуғбек Рашитов ва боксчимиз Ҳасанбой Дўсматов билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлат раҳбари спортчиларни қизғин табриклаб, терма жамоамиз томонидан бир кун ичида Олимпиаданинг иккита олтин медали қўлга киритилгани Ўзбекистон спорти учун тарихий воқеа бўлганини катта мамнуният билан қайд этди.

"Йигитларимизнинг дадил ва ишончли чиқишлари, юксак маҳорати ва мардлиги чинакам қаҳрамонлик намунаси бўлгани, Янги Ўзбекистоннинг ёшлари нималарга қодир эканини кўрсатгани, халқимизга улкан куч ва ғурур бағишлаганини таъкидлади. Мураббийлари, ота-онаси ва яқинларига миннатдорлик билдирди" дейилади Президент матбуот хизмати хабарида.

Улуғбек Рашитов ва Ҳасанбой Дўсматов алоҳида эътибор ва юксак ишонч, спортчиларга барча шароитлар яратилгани учун давлатимиз раҳбарига ташаккур изҳор этиб, ғалабаларини Янги Ўзбекистонга бағишлашларини айтдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг