Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Сўғдиёна» ОФК кубогидаги дебютини ғалаба билан бошлади

«Сўғдиёна» ОФК кубогидаги дебютини ғалаба билан бошлади

Бугун, 24 июнь куни ОФК кубоги «E» гуруҳи 1-турида Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоаси турнирдаги дебютини Қирғизистоннинг «Нефтчи» клубига қарши ўтказди.

Илк ўйинда Улуғбек Бақоев шогирдларининг қўли баланд келди. Биринчи бўлим тугаши арафасида серб легионери Лука Чермел Жасур Ҳасановнинг бурчак тўпини голга айлантирди. Иккинчи таймда Жасур Ҳасановнинг иккинчи ассистини яна бир сербиялик — Марко Колакович рақиб дарвозасига аниқ йўналтирди.

2:0 —  «Сўғдиёна» шу ҳисоб билан ўйинни якунлади. Гуруҳнинг 1-туридан ўрин олган бошқа ўйинда Тожикистоннинг ЦСКА ва Туркманистоннинг «Олтин Аср» клуби куч синашади.

Жиззахликларнинг кейинги ўйини 27 июнь куни ЦСКА (Душанбе)га қарши ўтади.

ОФК кубоги

«E» гуруҳи 1-тур, Душанбе, Тожикистон

Сўғдиёна — Нефтчи — 2:0

 Гол: Лука Чермел ( 45+2), Марко Колакович (53).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг