Томошабинсиз футбол... футболми? Эпидемия миллионлар ўйинига ҳам таҳдид солмоқда

Аввалроқ коронавирус эпидемияси туфайли Италия А Серияси ўйинлари 3 апрелгача тўхтатиб қўйилганлиги маълум бўлганди.
Энди Испания футболи расмийлари Ла Лига ва Ла Лига-2 мусобақасининг навбатдаги икки турини томошабинларсиз ўтказишга қарор қилишди. Қайд этилишича, коронавируснинг кенг тарқалиш хавфи сабабли шундай қарорга келинган.
Ҳозирча чемпионатнинг навбатдаги — 28-29-турларини бўш стадионларда ўтказишга қарор қилинган. Эҳтиёт чоралари, зарурият туғилса, яна узайтирилиши мумкин.
Коронавирус таъсири фақатгина ички чемпионатларга таҳдид солаётгани йўқ. Олдинроқ, Чемпионлар лигаси доирасидаги «Валенсия» — «Аталанта», «ПСЖ» — «Боруссия Д» ва «Барселона» — «Наполи» ўйинлари томошабинларсиз ўтиши маълум бўлиб улгурганди. Шунингдек, Европа лигасининг 1/8 финал босқичидаги икки ўйин: «Севилья» — «Рома», «Олимпиакос» — «Вулверҳэмптон» баҳслари ҳам бўш стадионларда ўтказилиши белгиланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter