Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Юрген Клопп кутилмаган баёнот берди

Юрген Клопп кутилмаган баёнот берди

Юрген Клопп мавсум охирида «Ливерпул»ни тарк этади. Бу ҳақда мураббий жамоа мухлисларига махсус мурожаатида маълум қилди.

Немис мутахассиси бу қарорини «энергияси тугаб бораётгани» билан изоҳлади. У билан биргаликда мураббийлар штаби ҳам клубни тарк этишади.

Юрген Клоппнинг кетишини «Ливерпул» клуби ҳам расман тасдиқлади.

Германиялик мутахассис 2015 йилдан бери «Ливерпул»ни бошқариб келади. Унинг қўл остида жамоа 2019 йилда Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди, 2020 йилда эса Англия чемпионига айланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг