Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2023 йилда ҳар дақиқада бир ўлимга сабаб бўлган касаллик

2023 йилда ҳар дақиқада бир ўлимга сабаб бўлган касаллик

Иллюстратив фото

2023 йилда дунёда қарийб 40 миллион киши ОИТС (СПИД)га олиб келувчи ОИВ (ВИЧ) вируси билан яшаган. Шундан 9 миллиондан зиёд бемор ҳеч қандай даволаниш олмаган, оқибатда ҳар дақиқада бир инсон ОИТС билан боғлиқ сабаблардан вафот этган. The Independent БМТнинг янги ҳисоботига асосланиб шу ҳақда хабар берди.

Глобал ОИТС пандемиясига қарши курашишда муайян муваффақиятларга эришилган бўлса-да, ижобий томонга ўзгариш секинлашмоқда: молиялаштириш қисқармоқда, касалликни юқтириш ҳолатлари сони Яқин Шарқ ва Шимолий Африка, Шарқий Европа ва Марказий Осиё ҳамда Лотин Америкасида ўсиб бормоқда.

Таъкидланишича, 2023 йилда ОИТС билан боғлиқ касалликлар оқибатида тахминан 630 минг киши вафот этган. Солиштириш учун: 2004 йилда ОИТС 2,1 млн кишининг ўлимига сабаб бўлганди — фарқ катта. Аммо 2025 йилдаги мақсадли кўрсаткич ўлимлар сонини 250 мингтадан камайтириш экани назарда тутилса, 630 минг ўлим — хавотирли кўрсаткич.

«Жаҳон етакчилари ОИТС пандемиясига 2030 йилгача нуқта қўйишга ваъда беришганди, улар буни уддалашлари мумкин, фақат бунинг учун ОИВга қарши ресурслар билан етарлича таъминлашлари ва ҳар бир инсоннинг ҳуқуқларини ҳимоялашлари зарур», — деди UNAIDS (БМТнинг ОИВ/ОИТСга қарши Бирлашган дастури) ижрочи директори Винни Бянима.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг