Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2030 йилда 600 млн кишини очарчилик кутмоқда — IFAD

2030 йилда 600 млн кишини очарчилик кутмоқда — IFAD

Фото: Getty Images

Глобал иқлим муаммолари, қолаверса, айрим мамлакатлар ҳукуматларининг молиявий инқирозга етакловчи хатти-ҳаракатлари оқибатида 2030 йилга бориб сайёрамиздаги 600 млн киши очарчилик билан рўбарў келади, 2,8 млрд киши эса соғлом озиқ-овқатдан маҳрум бўлади. Бу ҳақда Context портали Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (IFAD) прогнозига асосланиб хабар берди.

«БМТнинг очарчиликка қарши курашиш мақсадлари бажарилмаслиги мажбурий миграцияни янада кучайтиради, иш ўринлари сонини қисқартиради, Африка каби аҳолиси ўсиб бораётган минтақаларда ресурслар устидаги низоларни янада кескинлаштиради», — IFAD президенти Алваро Ларионинг сўзларини келтирди портал.

Очарчилик ва тўйиб овқатланмаслик фақат Африкага таҳдид солаётгани йўқ. Иқлим ўзгаришларининг сув тошқинлари ва юқори ҳарорат кўринишидаги ҳосилалари тўйиб овқатланмасликни глобал муаммога айлантиришга қодир.

Европадаги «Коперник» иқлим кузатувлари хизмати маълумотига кўра, Ерда қаторасига 12 ой ҳарорат рекордлари ўрнатилди. Яъни 2023 йилнинг июнидан бошлаб ҳар ой олдингиси (ўтган йилгиси)га нисбатан иссиқроқ бўлди, оқибатда жаҳондаги ўртача ҳарорат иқлимий барқарорлик даражасидан 1,64 даража юқорилашди. Бу эса сув тошқинлари сонини янада ошириб, экотизимнинг бузилишига ва очарчиликнинг кучайишига олиб келиши мумкин, дея хавотирланишмоқда экспертлар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг